Ўзбекистонда бренд қаҳва учун божхона божлари бекор қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга импорт қилинадиган бренд маҳсулотларига нисбатан қўлланиладиган имтиёзли божхона божлари рўйхатини кенгайтиришга доир қарорни имзолади.
Янги ўзгартишлар қуйидаги йўналишларга хизмат қилади:
- халқаро компаниялар билан ишлаб чиқариш ва савдо кооперациясини кучайтириш;
- Ўзбекистонга йирик жаҳон брендларини жалб этиш;
- чакана савдо бозорини ривожлантириш;
- мамлакатда шопинг-туризм (харид учун саёҳат) ҳажмини ошириш.
Пастайтирилган божхона божлари товар фақат бренд эгаси билан тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки унинг расмий дистрибьютори, дилери, савдо вакили ёки лицензиати орқали олиб кирилганида амал қилади.
Бу талаб контрафакт маҳсулотларни чеклаш ва бозорда сифатни таъминлашга қаратилган.
Имтиёзли бож ставкалари қуйидаги товарларга татбиқ этилди:
- Қаҳва ва қаҳва қўшилган маҳсулотлар — 0 фоиз
- Маиший шамлар — 10 фоиз
- Пластик, ёғоч, металл идиш-товоқ ва ошхона буюмлари — 10 фоиз
- Саватлар ва ўрама буюмлар — 10 фоиз
- Қўлда тўқилган ва бошқа гиламлар — 10 фоиз
- Ёпинчиқлар ва саёҳат кўрпалари — 5 фоиз
- Чойшаб, ошхона ва стол чойшаблари — 10 фоиз
- Пардалар — 5 фоиз
- Фарфор, керамика ва шиша идишлар — 10 фоиз
- Қошиқ, вилка, пичоқ ва ошхона асбоблари — 10 фоиз
Қайд этилишича, ушбу қарор маҳаллий бозорда сифатли бренд маҳсулотлари нархини пасайтиради. Шунингдек, ноқонуний импорт ва «соя бозори» улушини камайтиради, савдо марказлари ва туристик ҳудудларда жаҳон брендлари сони ортишига олиб келади ҳамда хизматлар соҳасида янги иш ўринлари яратилишига туртки беради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter