Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг олтин экспорти 63 фоизга камайди

Ўзбекистоннинг олтин экспорти 63 фоизга камайди

2026 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистон 2 млрд 803,8 млн долларлик номонетар олтин экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 63 фоизга кам.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ-июль ойларида олтин экспорти 7 млрд 589,1 млн долларни ташкил этган эди. Демак, бир йилда экспорт қиймати қарийб 4,8 млрд долларга қисқарган.

Олтиннинг Ўзбекистон умумий экспортидаги улуши ҳам сезиларли пасайган. Ўтган йилнинг етти ойида бу кўрсаткич 36,7 фоиз бўлган бўлса, жорий йилда 14,1 фоизни ташкил этди.

2026 йил январ-июл ойларида мамлакатнинг жами экспорти 19 млрд 931,3 млн доллар бўлиб, йиллик ҳисобда 3,6 фоизга камайган. Шу билан бирга, олтинни ҳисобга олмаганда товарлар экспорти 27,7 фоизга ўсиб, 9,8 млрд долларга етган.

Умуман, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси етти ойда 49,5 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8,1 фоизга ошган. Импорт 29,6 млрд долларга етган ва ташқи савдо сальдоси 9,7 млрд доллар манфий бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг