Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пойтахтда 9 май куни байрам мушакбозлиги ўтказилади

Пойтахтда 9 май куни байрам мушакбозлиги ўтказилади

Иллюстратив фото

«9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан шу кунга бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.

Дастурда назарда тутилган тадбирлар «Бурч, жасорат, матонат!» шиори остида ўтказилади ҳамда маданий-маърифий тадбирлар, «уч авлод учрашувлари», тасвирий санъат кўргазмалари, ижодий кечалар, танловлар ва оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларининг ўз хоҳишларига кўра республика ҳудудидаги санаторийларга 1 нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборилиши таъминланади.

Тошкент шаҳрида 2026 йил 9 май куни соат 21:00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам мушакбозлиги ташкил қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг