Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошкент тўй оши» патентланди

«Тошкент тўй оши» патентланди

Ўзбекистонда миллий таомлардан бири — «Тошкент тўй оши» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Адлия вазирлиги маълумотига кўра, бу қарор маҳсулотнинг келиб чиқиши ва ўзига хос хусусиятларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.

Қайд этилишича, «Тошкент тўй оши» номи фақат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига хос анъанавий усулда тайёрланган маҳсулотларга нисбатан қўлланилади.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, «Тошкент тўй оши» оддий таом эмас, балки мураккаб технологик жараён сифатида баҳоланади. У асосан тонг саҳарда, яримсфера шаклидаги чўян қозонларда тайёрланади.

Маълумот ўрнида, географик кўрсаткич мақоми маҳсулот номини ва унинг тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади. Бу орқали маҳсулот сифати давлат меъёрларига мувофиқлиги кафолатланади ҳамда сохта маҳсулотларнинг олди олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг