Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳри ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди

Тошкент шаҳри ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлигининг матбуот хизмати

Обиджон Мўминов Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари — Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Обиджон Одилович Мўминов 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2013 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2024 йилда РФ президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси Давлат бошқаруви олий мактабини (магистратура) тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва эксплуатация қилиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда реновация лойиҳаларини умумлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг