Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларида қатор тайинловлар амалга оширилди

Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларида қатор тайинловлар амалга оширилди

Бугун, 21 апрел куни Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбариятида бир қатор муҳим тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан полковник Қутлимуратов Баҳодир Абдуллаевич Божхона қўмитасининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шунингдек:

  • Полковник Умаров Кахрамон Акбарович Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
  • Майор Хашимова Наргиса Рустамовна Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармасининг Молия-иқтисодиёт шуъбаси бош инспектори лавозимидан озод этилиб, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
  • Майор Азимова Дилдора Мукимовна Божхона қўмитасининг «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Божхона тўловлари ва статистикаси шуъбаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
  • Подполковник Файзуллаев Жасурбек Шавкатович Божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
  • Полковник Салихов Шовкат Санъатович Божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
  • Подполковник Кодиров Умиджон Сухбатжонович Божхона қўмитасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
  • Подполковник Агзамходжаев Искандар Ялкинович Божхона қўмитасининг «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
  • Майор Мирзахмедова Дилафруз Фархатовна Божхона қўмитасининг Божхона расмийлаштируви маркази «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постининг Божхона юк декларацияларини расмийлаштириш гуруҳи катта инспектори лавозимидан озод этилиб, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи этиб тайинланди.
  • Полковник Турдалиев Зафаржон Тохиржонович Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
  • Подполковник Тўраев Шавкат Шоназарович Божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилиб, Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
  • Майор Халилова Лола Туракуловна Божхона қўмитасининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош инспектори лавозимидан озод этилиб, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
  • Подполковник Сабиров Махмуд Каримович Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, ушбу бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг