Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғона вилоят суди раиси ва ўринбосари лавозимидан озод этилди

Фарғона вилоят суди раиси ва ўринбосари лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги Фармойишига асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 14-банди ва «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 70-моддасига мувофиқ:

  • Акром Жўрақулович Утаев ёзма аризасига биноан Фарғона вилоят судининг раиси лавозимидан;
  • Алишер Абдурашидович Абдурахманов ёзма аризасига биноан Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек:

  • Гиёсиддин Тулкинович Ялгашев беш йил муддатга Жиззах вилоят судининг раиси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари –  жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди;
  • Бобохон Ходжиакбарович Вахобов беш йил муддатга Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига;
  • Аброржон Алимжонович Омонов беш йил муддатга Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
  • Акмал Хашимович Рахимов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
  • Толибджан Якубджанович Хайдаров беш йил муддатга Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
  • Улугбек Балкибаевич Мамадалиев беш йил муддатга Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
  • Ойбек Алиевич Хасанов беш йил муддатга Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
  • Жасур Мансурович Суяров беш йил муддатга Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг