Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтга олиб кетилаётган салкам 3 кг наркотик модда ушланди

Пойтахтга олиб кетилаётган салкам 3 кг наркотик модда ушланди

Фото: ДХХ

ДХХ ҳамда ИИО ҳамкорлигида Андижон вилоятининг Бўстон туманида ўтказилган тезкор тадбирда салкам 3 кг наркотик фош қилинди.

Хабарга кўра, «Андижон Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Lacetti» машинаси тўхтатилиб текширилганда, уни бошқариб кетаётган, Андижон шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. Ж.Р.га тегишли 2 кг 994 гр “гашиш” моддаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги — 1993 й.т. Ғ.Н. ҳам ушланган.

Аниқланишича, улар Қирғизистондаги наркосавдогарлардан 23 минг АҚШ долларига сотиб олиниб, контрабанда йўли билан мамлакатимизга келтирилган гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳрида сотмоқчи бўлишган.

Ҳозирда оғуфурушларга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди, дейилади хабарда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг