Қашқадарёда фуқаронинг уйидан қарийб 21 кило «наша» топилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда 1981 йилда туғилган муқаддам 2 маротаба судланган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 3 дона синтетик қопда сақланаётган 20 кг 658 гр марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, мазкур фуқаро келгусида сотиб, осон пул топиш мақсадида ушбу ажал оғусини етиштирган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.
Маълумотларга кўра, дунё бўйича 400 миллиондан ортиқ шахс гиёҳвандлик иллатига дучор бўлиб, унинг оқибатида ҳар йили 300 мингга яқин одам ҳаётдан кўз юммоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter