Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Буюк Британиянинг икки марҳум фуқаросини мукофотлади

Президент Буюк Британиянинг икки марҳум фуқаросини мукофотлади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британия фуқаролари – марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Улар Иккинчи жаҳон уруши даврида, ғоят таҳликали вазиятда, ўз ҳаётларини жиддий хавф-хатарга қўйиб бўлса-да, Жерси оролидаги фашистлар концлагеридан қочиб чиқишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовга ўз уйларидан жой бериб, унинг жонини асраб қолган ҳамда улкан жасорат ва инсонпарварлик фазилатларини намоён этган. 

Дунё халқлари ўртасида тинчлик, дўстлик ва биродарлик ғояларини тарғиб этишда алоҳида ўрнак кўрсатганлари учун Буюк Британия фуқаролари – марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонлар Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг