Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи
Президентимизнинг муборак Рамазон ойи муносабати билан қабул қилган қарорига кўра, эҳтиёжманд, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалар ҳамда ота-она қарамоғисиз қолган болалар тарбияланаётган хонадонларга бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
Бу хайрли ташаббус – мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, меҳр-оқибат ва саховат тамойилларини амалда намоён этиш йўлидаги эзгу ишларнинг узвий давомидир.
Айни кунларда маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар моддий ёрдам ҳақидаги хабарномаларни оилаларга етказиб, юртдошларимиз қалбига Рамазон қувончини улашмоқдалар. Жумладан, Фарғона шаҳридаги “Ёшлар” маҳалласи ижтимоий ходими Суҳроббек Ҳошимов ўзига бириктирилган ҳудудда 7 та давлат таъминотидаги оилага, 14 та камбағал оилага ва 1 нафар якка-ёлғиз кекса фуқаро яшовчи хонадонларга бирма-бир кириб бориб, меҳр-мурувватга интиқ юракларни муборак ой шукуҳи билан чароғон қилди.
Меҳр ва эътибор устувор бўлган жамиятда инсон қадри янада юксалади. Бу эзгу амаллар халқимиз бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаб, муборак ойнинг файзу баракасини ҳар бир хонадонга олиб кириши шубҳасиз.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter