Россиядаги ўзбекистонликлар ёнғинлардан огоҳлантирилди
Миграция агентлиги Россиянинг айрим ҳудудларида кузатилаётган ёнғинлар муносабати билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақирди.
Қайд этилишича, хавфли ҳудудларда бўлган фуқаролар зудлик билан хавфсиз жойга кўчиши ҳамда қутқарув хизматлари кўрсатмаларига қатъий амал қилиши лозим.
Шунингдек, ёнғин оқибатида жабрланган ёки жароҳат олган Ўзбекистон фуқароларига Россия Федерациясидаги Миграция агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиш тавсия этилди.
Мурожаатлар учун қуйидаги алоқа рақамлари тақдим этилган:
- Call-марказ: +7 499 230 00 32; +7 499 230 00 76
- Ишонч телефони: +7 925 045 47 44


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter