Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сентябр ойи учун кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Сентябр ойи учун кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда яқинлашиб келаётган сентябр ойида қандай об-ҳаво кутилади? Жорий йилнинг сентябр ойида об-ҳавонинг нисбатан қуруқ ва бироз илиқ бўлиши кутилмоқда. Ўртача ҳаво ҳароратининг иқлимий меъёрга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ойнинг биринчи ўн кунлигида ҳаво асосан кам булутли бўлиб, қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда.

Кечаси ва эрта тонгда ҳарорат 15-20 даража бўлиб, ёқимли салқинлик сезилади. Кундуз кунлари эса қуёш нурлари таъсирида ҳаво 30-35 даражагача, айрим кунларда 37 даражагача исиши мумкин.

Республиканинг жанубий ҳудудларида энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати 38-40 даражагача кўтарилиши эҳтимоли мавжуд.

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида нисбатан барқарор ҳарорат фони шаклланиши кутилмоқда. Бу даврда ҳаво ҳарорати кечалари асосан 10-15 даража, кундуз кунлари эса 25-30 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.

Шу билан бирга, айрим қисқа муддатларда ҳаво ҳароратининг ҳам юқорилаш, ҳам пасайиш томонга ўзгариб туриши эҳтимолдан холи эмас.

Ойнинг айрим кунларида, яъни ой давомида 1-3 кун бироз жадалликдаги ёмғирлар ёғиши мумкин. Республиканинг жанубий ҳудудларида сентябр ойида ёмғир ёғиш эҳтимоли жуда кам.

Республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдорининг меъёрдан кам бўлиши, Фарғона водийсининг айрим жойларида меъёр атрофида кузатилиши, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса ёғингарчилик миқдорининг меъёрдан кўп ёки меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ойнинг айрим кунларида 1–3 кун бироз жадалликдаги ёмғирлар ёғиши мумкин. Республиканинг жанубий ҳудудларида эса сентябр ойида ёғингарчилик эҳтимоли жуда кам бўлиши прогноз қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг