Ёзнинг сўнгги кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
Ёзнинг сўнгги кунларида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати асосан 33-38 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 39-40 даражагача бўлади.
Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида август ойининг сўнгги кунларида салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва 31 августга келиб кундузги ҳарорат 25-30 даражагача пасаяди.
1 сентябр куни нисбатан салқин ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади, ҳаво ҳарорати 3-5 даражага пасаяди.
Ушбу кунларда асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси шимолида бугун ва эртага бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларида баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 28-30 августда 35-38 даража, 31 августда 34-36 даража, 1 сентябрда 30-32 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 20-22 даража, 1 сентябрда 16-18 даража бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter