«Тан оламан, кўп эмас, 50 граммгина ичдим...»
Бухоро вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот гуруҳи катта инспектори Умиджон Баракаевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Бухорода спиртли ичимлик истеъмол қилиб, рулга «ўтирган» ҳайдовчига чора кўрилган.
Таъкидланишича, йўл патрул хизмати ходимлари томонидан профилактик ишлар олиб борилаётганда, «Кобалт» автомашинаси ҳайдовчисининг машина бошқаришидаги ҳаракати эътиборни ўзига жалб қилган. Афтомашина тўхтатилган ва «Алкотестр» ёрдамида ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилгани аниқланган.
Ҳайдовчи В.А.: «Бир сих шашлик олдим. Тўғри гап: бўйнимга оламан. Аммо, кўп эмас, 50 граммгина ичдим»,- дея ўзини оқлашга уринган.
Олиб борилган хизмат текшируви давомида ҳайдовчининг Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 131-модда (Транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш) си талабаларини бузгани етмагандек, унинг ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳам эга эмаслиги аниқланган. Унга нисбатан 135-модда (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан ҳам маъмурий чоралар кўрилган.
Автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter