Тошкент вилоятида чиқинди тарифлари нархи ошади
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 24 мартдаги қарорига кўра, 1 апрелдан чиқинди олиб кетиш тарифлари оширилади. Янги тарифлар аҳоли ва ташкилотлар учун алоҳида белгиланган.
Хусусан, фуқаролар учун қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш нархи бир киши учун ойига ҚҚСсиз 9 700 сўм, ҚҚС билан 10 864 сўм этиб белгиланди.
Бюджет ва хўжалик ташкилотлари учун эса бир кубометр чиқинди нархи ҚҚСсиз 86 890 сўм, ҚҚС билан 97 316 сўмни ташкил этади.

Янги тарифлар Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси тизимидаги корхоналарга тааллуқли. Жумладан, «Zero Waster» МЧЖ, «Zangiota Obodon» МЧЖ, «Angren Bunyod Fayz» МЧЖ, «Rahnamo Servis» МЧЖ, «Ohangaron Sanitariya Tozalash» МЧЖ ҳамда «Тошкент вилояти Тоза ҳудуд» ДМ ушбу қарор доирасида иш юритади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter