Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» миллий танлови ғолиб ва совриндорлари тақдирланди (фото)

«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» миллий танлови ғолиб ва совриндорлари тақдирланди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун «Humo Arena» мажмуасида мамлакатимизда илк бор ўтказилган Президент соврини учун «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» касбий маҳорат миллий танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Шавкат Мирзиёевнинг танлов ғолибларига табригини Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

Танловнинг туман ва шаҳар босқичида 124 минг нафардан зиёд ёшлар ўз истеъдод ва қобилиятларини намоён этди. Танлов кўплаб мактаб битирувчилари ҳаётида янги саҳифа очиб, 22 минг нафар йигит-қиз учун ишлаш, таълим олиш ёки меҳнат бозорида ўз ўрнини топиш имкониятини яратди. Якунларга кўра, ўнта касб йўналишида энг юқори натижага эришган 120 нафар иштирокчи ғолиб ва совриндор деб топилди.

Табрикда танлов ғолиблари ва юқори натижа кўрсатган иштирокчилар орасидан Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириб, уларни «WorldSkills International» халқаро касбий маҳорат мусобақасида муносиб иштирок этишга тайёрлашни ҳозирдан бошлаш зарурлиги қайд этилди. Бу мақсадда энг кучли маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этиш, жамоани замонавий ускуналар ва ўқув-машқ базаси билан таъминлаш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбарининг қутловида бутун Ўзбекистон ёшларига халқимизнинг юксак ишончини оқлаш учун доимо изланиш, янги билим ва технологияларни эгаллаш, хорижий тилларни ўрганиш ҳамда ўз касбининг энг илғор мутахассиси бўлиб етишиш даъвати янгради.

Улар ўз меҳнати, билими ва кўникмалари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб, Янги Ўзбекистонни бунёд этадиган олтин авлод бўлиб етишишига ишонч билдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг