Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари этиб тайинланди

Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари этиб тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» раисига янги ўринбосар тайинланди. 

Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бунгача у Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бугун президент ҳузуридаги йиғилишда соҳадаги коррупцион хавфларни олдини олиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» тузилмасида раиснинг алоҳида ўринбосари лавозими киритилиб, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати ташкил этилгани маълум қилинган эди.

Тизимдаги ҳар қандай ноқонуний ҳолатни тезкор аниқлаш ва олдини олиш бўйича самарали тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил охирида Абдуғани Сангинов АЖ раиси этиб тайинланганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг