Мисрда 4500 йиллик қабрлар топилди (фото)
Мисрнинг Асвон шаҳридаги Қуббат ал-Ҳава некрополи ҳудудида археологлар Қадимги подшолик даврида (мил. авв. 2649–2150 йиллар) яратилган қояли мақбаралар мажмуасини аниқлашди. Бу ҳақда Ahram Online нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, кейинги тарихий даврларда ушбу мақбаралардан такроран фойдаланилган. Бу жараён Биринчи ўтиш даври (тахминан мил. авв. 2150–2030 йиллар) ва Ўрта подшолик даврида (тахминан мил. авв. 2030–1640 йиллар) юз берган.
Миср Қадимий ёдгорликлар олий кенгаши вакили Ҳишом ал-Лайсий берган маълумотга кўра, иккита даҳма ичида 160 га яқин сопол идиш топилган. Уларнинг юзасида иератик ёзувда (қадимги миср курсиви) битилган матнлар сақланиб қолган.
Олимларнинг тахминига кўра, бу идишларда суюқликлар ва дон сақланган.

Бундан ташқари, мажмуанинг ташқи ҳовлисида бронза кўзгулар, алебастр идишлар, маржонлар ва туморлар каби бошқа буюмлар ҳам топилди.






Ал-Лайсий қўшимча қилишича, ушбу артефактларнинг барчаси Ўрта подшолик даврига тегишлидир.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter