Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оскар» ва «Олтин глобус» совриндори Луис Пуэнсо вафот этди

«Оскар» ва «Олтин глобус» совриндори Луис Пуэнсо вафот этди

Аргентиналик режиссёр, сценарист ва продюсер Луис Пуэнсо 80 ёшида Буэнос-Айресда вафот этди.

Луис Пуэнсо 1946 йилда туғилган. Ўз фаолиятини реклама соҳасида бошлаган ва 1973 йилда кинодаги дебютини амалга оширган.

Режиссёрни жаҳонга «Расмий тарих» (La historia oficial, 1985) филми танитган. Аргентинадаги ҳарбий диктатура даврида болаларнинг ўғирланиши фожиасига бағишланган ушбу картина Лотин Америкаси киноси тарихий ютуқларидан ҳисобланади. Филм «Энг яхши чет тилидаги филм» номинациясида «Оскар» мукофотини қўлга киритишдан ташқари, «Олтин глобус» ва Канн кинофестивалининг нуфузли совринларига ҳам лойиқ кўрилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг