Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишлари жадаллаштирилади

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишлари жадаллаштирилади

Жорий йил 24 февраль куни Президентиннг «Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–29-сон фармони қабул қилинди.

Қуйидагилар ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

  • уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва уй-жойга бўлган ҳуқуқни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратишга доир конституциявий норма талабларини бажариш;
  • кўп квартирали уйлар бозорида талабга мувофиқ таклифларни мутаносиб равишда ошириб бориш;
  • кўп квартирали уйлар қурилишида ер ажратиш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жараёнларини ўз ичига олувчи инвестиция-қурилиш даврининг давомийлигини 1,5 бараваргача қисқартириш.

Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Янги Ўзбекистон» массивлари учун янги ҳудудларни танлаб олишнинг қонунчиликда белгиланган мезонларига мос келадиган лойиҳаларга «Янги Ўзбекистон» массиви мақомини бериш орқали уларга амалдаги тартиб-таомиллар ва молиялаштириш манбалари татбиқ этилади.

«Янги Ўзбекистон» массивларининг йўл-транспорт инфратузилмалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия тежовчи ускуналар, муқобил иссиқлик тизимларидан кенг фойдаланилади ва «яшил» транспорт муҳити яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг