Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Актриса Нилуфар Ҳамидова қамалди

Актриса Нилуфар Ҳамидова қамалди

Видеодан кадр

Актриса Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди. 

Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган 1978 йилда туғилган, актриса-блогер Н. Ҳамидовага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди.

​Суднинг қарорига кўра, актриса МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аввалроқ унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан маъмурий иш судга юборилгани маълум бўлганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг