Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Эрондаги ракета объектларига зарба берди

АҚШ Эрондаги ракета объектларига зарба берди

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон жанубидаги бир қатор объектларга «ўзини ҳимоя қилиш» мақсадида зарбалар берилганини маълум қилди.

Баёнотга кўра, ҳужумлар ракета учириш қурилмалари жойлашган нуқталар ҳамда денгизга мина қўйишга уринган Эрон катерларига қарши амалга оширилган. АҚШ бу ҳаракатларни америкалик ҳарбийларни эҳтимолий таҳдидлардан ҳимоя қилиш билан изоҳламоқда.

Айни пайтда Дональд Трамп Эрон билан музокаралар «яхши кетаётганини» билдирган. Томонлар Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш ва урушни тўхтатиш бўйича эҳтимолий келишув устида иш олиб бораётгани айтилмоқда.

Эрон расмийлари музокараларда айрим масалалар бўйича келишувга эришилганини тан олган, бироқ ҳозирча якуний битимга яқин эмасликларини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг