Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Баҳодир Юнусов МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди

Баҳодир Юнусов МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Баҳодир Юнусов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди. У 2024 йил мазкур лавозимга тайинланганди.

Баҳодир Юнусов Президент матбуот хизмати бош консултанти лавозимида ҳам ишлаган.

Ундан аввал кўп йиллар давомида Ўзбекистон МТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, сўнг Вазирлар Маҳкамасининг департаментларидан бирида ҳам ишлаган. 2017 йилда МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг