Боливия собиқ президенти ҳибсга олинди
Боливия суди коррупция бўйича судини кутаётган собиқ президент Луис Арсени 5 ой муддатга қамоқда қолдиришга қарор қилди. Айни қарор Боливияда сиёсий тангликни янада кучайиштириши мумкин, деб ёзмоқда ABC нашри.
62 ёшли Арсе — Боливиянинг «Социализмга ҳаракат» партияси етакчиси, 2020 йилда мамлакат президентлигига сайланган, бир ой аввал унинг ўрнини сўнгги йигирма йилда биринчи марта сайловда ғолиб чиққан ўнг қанот партияси номзоди эгаллаганди.
Арсе хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва молиявий фирибгарликлар бўйича барча айбловларни қатъий рад этмоқда. Агар айбига иқрор бўлса, 6 йилгача муддатга қамалиши мумкин.
Собиқ президент пойтахт Ла-Пасда ҳибсга олинганидан икки кун ўтиб, судя виртуал мажлисда унинг ҳибсда сақланиши ҳақида қарор чиқарди.
Арсе давлат жамғармасидан миллионлаб долларларни шахсий ҳисоб рақамларига ўтказишда айбланяпти — бу Эво Моралес президентлиги пайтида у иқтисодиёт вазири бўлиб ишлаган даврга (2006–2017 йиллар) тўғри келади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter