Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистон бўйлаб яна ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб яна ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.
 
Тошкентда кечга томон ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-26° бўлади.
 
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 13-18° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг