Бугун тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудида кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Шимолий ва чўл ҳудудларида айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-33 даража бўлади.
Тошкент шаҳрида кам булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий йўналишда 3–8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 30-32 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши эҳтимоли бор. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий йўналишда 9–14 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter