Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бухоро вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди. 

Жамшид Шаропов Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

​Жамшид Шаропов 1984 йил 27 январда Ғиждувон туманида туғилган. 2005 йилда Бухоро давлат университети, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги-иқтисодчи.

​Меҳнат фаолиятини 2002 йилда АТ “Пахта Банк”нинг Бухоро вилояти бошқармаси банк жараёнлари бўлими иқтисодий бўлинмаси мутахассиси сифатида бошлаб, АТБ “Агробанк” Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи (2014-2020), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи (2020-2021), Шофиркон тумани ҳокими (2021-2023), АТБ “Агробанк” агросаноат мажмуаси корхоналарини молиялаштириш департаменти директори ўринбосари (2023-2026) лавозимларида фаолият юритган.

​Айни пайтга қадар у АТБ “Агробанк” муаммоли кредитлар билан ишлаш департаменти директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг