Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода янги туризм маркази қуриляпти

Бухорода янги туризм маркази қуриляпти

Президент Шавкат Мирзиёев Бухорода барпо этилаётган янги туризм маркази лойиҳаси билан танишди.

Маълум қилинишича, айни пайтда мажмуанинг 10 гектар майдонида муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш жараёнига 50 га яқин махсус техника жалб қилинган.

Марказ тўлиқ ишга тушгач, 2 мингта янги иш ўрни яратилиши ва Бухорога қўшимча 2 миллиондан ортиқ сайёҳ жалб этилиши кутилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа натижасида маҳаллий бюджетга йиллик тушум 288 миллиард сўмни ташкил этиши мумкин.

Давлат раҳбари лойиҳанинг аҳамияти фақат янги бинолар қурилиши билан чекланмаслигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, марказ Бухоронинг тарихий руҳи ва бой маданий меросини акс эттириши, шу билан бирга шаҳарнинг замонавий тараққиётини намоён қилиши лозим.

Шунингдек, туризм ривожи маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари ва даромад манбаига айланиши зарурлиги қайд этилди.

Президент мутасаддиларга лойиҳани шу мақсадлардан келиб чиқиб амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

Шу ернинг ўзида Бухоро инфратузилмасини 2027 йилда ўтказилиши режалаштирилган саммитларга тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Давлат раҳбари масъулларнинг ахборотларини тинглаб, тегишли вазифаларни белгилаб берди.

 

https://president.uz/uz/lists/view/9808  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг