Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Чоштепа» бекатида поезддан метрога ўтиш осонлашди

«Чоштепа» бекатида поезддан метрога ўтиш осонлашди

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълум қилишича, йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида метро билан интеграциялашган «Чоштепа» темир йўл бекати 2026 йил 23 октябрдан фойдаланишга топширилди.

Энди йўловчилар шаҳарлараро электропоезддан тушиб, метрога қулай тарзда ўтишлари мумкин.

Янги бекат поезд ва метро ўртасида транспорт алмашинувини енгиллаштиради. Бу йўловчиларга манзилга етиб боришда вақтни тежаш, сафарларни қулайроқ режалаштириш ва шаҳар транспортидан самарали фойдаланиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг