Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
У аввал Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалги ҳоким Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter