Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Электромобиллар сони 109 мингдан ошди: қайси ҳудуд етакчи?

Электромобиллар сони 109 мингдан ошди: қайси ҳудуд етакчи?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрел ҳолатида Ўзбекистон бўйича рўйхатга олинган электромобиллар сони 109,2 мингтага етган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Пойтахтда 79 минг 851 та электромобил рўйхатдан ўтган бўлиб, бу республикадаги жами электромобилларнинг асосий қисмини ташкил этади.

Тошкент вилояти 8 минг 194 та электромобил билан иккинчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти — 4 минг 525 та, Хоразм вилояти — 3 минг 42 та ва Қашқадарё вилояти — 2 минг 611 та электромобил билан қайд этилган.

Статистика электромобиллар тарқалиши ҳудудлар бўйича бир хил эмаслигини кўрсатмоқда. Фарғона вилоятида 2 минг 231 та, Навоий вилоятида 1 минг 756 та, Бухоро вилоятида 1 минг 685 та электромобил мавжуд.

Андижон вилоятида 1 минг 477 та, Наманган вилоятида эса 1 минг 156 та электромобил рўйхатга олинган. Қорақалпоғистон Республикасида мазкур кўрсаткич 1 минг 10 тани ташкил қилган.

Сирдарё вилоятида 799 та, Жиззах вилоятида 517 та электромобил қайд этилган бўлса, Сурхондарё вилояти 315 та транспорт воситаси билан рўйхатнинг охирги поғонасидан жой олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг