Эрондаги намойишларда фуқароларимиз жабрланмаган – Ўзбекистон ТИВ
Ўзбекистон ТИВ Эрондаги ҳодисаларга ўз муносабатини билдириб, вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикасининг Эрондаги Элчихонаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар намойишлар давомида жабрланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари қайд этилмаган.
«Шу муносабат билан, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишни ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўраб қоламиз», – дейилади дипломатик идора ахборотида.
Ўз навбатида, фуқаролардан зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Теҳрон шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари сўралмоқда:
+982122299780
+982122832025


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter