Тиббиёт соҳасининг ривожига IТ мутахассиси сифатида ҳисса қўшмоқчиман!
“IТ-Woman“ лойиҳасининг навбатдаги меҳмони дастурчи, “Women in Тech Summit 2025“ мукофоти совриндори Дилдорахон Ганиева.
Дилдора шифокорлар оиласида дунёга келган бўлсада, қизиқишлари уни дастурчилик томон етаклади.
Қисқа вақт ичида соҳада кўплаб ютуқларга эришишга муваффақ бўлди. Хорижнинг нуфузли компанияларида ҳам фаолият олиб борди.
Аммо у бу билан чегараланиб қолмади, ота касбига муҳаббат туфайли ўз соҳаси орқали ҳам инсонлар саломатлигига ҳисса қўшиш фикри уни тарк этмади.
“COVID-19“га чалингач, ўзи дуч келган муаммолар унинг бу борадаги фикрларини янада теранлаштирди ва жиддий касалликларни эрта аниқлаб, беморларга аниқ ташхис қўйишда ёрдам берадиган янги технология устида ишлашга киришди...


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter