Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага «Супер Ой» ҳодисасига гувоҳ бўламиз

Эртага «Супер Ой» ҳодисасига гувоҳ бўламиз

Фото: Unsplash / Andrew W

7 октябрда Ой перигей нуқтасига, яъни Ергача энг кам масофага яқинлашади. Бу ҳақда ТАСС Урал обсерваториясига асосланиб хабар беди.

Шу куни Ой ва Ер ўртасидаги масофа 360 минг километрдан ҳам қисқароқ бўлади. Бу табиий йўлдош Ердан энг олисда бўладиган масофадан 14 фоиз яқинроқ. Маълумот учун: Ер ва Ой ўртасидаги ўртача масофа 384,4 минг км.

Ой Ерга жуда яқин келгани учун ёрқин кўринади.

8 октябрда Ой бироз узоқлашади, 23 октябрда эса 406 минг километргача олислаб кетади. 13 октябрда Ой Юпитернинг, 19 октябр тонгида эса Зуҳро (Венера) сайёрасининг ёнида кўринади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг