Эстонияда инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман мамлакатнинг янги президенти этиб сайланди
Эстония парламенти конституциявий ҳуқуқ бўйича мутахассис Улле Мадисени мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. У Эстония тарихидаги иккинчи аёл президент бўлди.
51 ёшли Улле Мадисе 2015 йилдан буён Эстониянинг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани лавозимида ишлаб келмоқда. У президентлик вазифасини кейинги беш йил давомида бажаради.
Россия билан чегарадош, 1,4 миллион аҳолига эга Эстония НАТО ва Европа Иттифоқида Украинани энг кучли қўллаб-қувватловчи ҳамда Москва сиёсатига энг танқидий муносабатдаги давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат ҳарбий харажатларини ҳам сезиларли даражада оширган. Жорий йилда мудофаа учун ялпи ички маҳсулотнинг 5,4 фоизини ажратиш режалаштирилган.
Эстонияда президент мамлакат парламенти — Рийгикогу томонидан сайланади. Улле Мадисе сайловда ягона номзод бўлди, чунки бошқа номзодлар парламентда номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун етарли миқдорда қўллаб-қувватлов тўплай олмаган.
Мадисе президентлик лавозимида иккинчи муддатга номзодини қўймаган Алар Кариснинг ўрнини эгаллайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter