Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Беларусга элчи қилиб жўнатилди
Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нуриддин Мамажонов Минск шаҳрига етиб борди.
Тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
45 ёшли дипломат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Чехиянинг Богемия Марказий университетини тамомлаган. У Адлия ва Ташқи ишлар вазирликлари, Германия ва Хитойдаги дипломатик ваколатхоналарда турли лавозимларда ишлаган.
Нуриддин Мамажонов ушбу лавозимда 2024–2026 йилларда Беларусда Ўзбекистон элчиси бўлиб ишлаган Раҳматулла Назаров ўрнини эгаллади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter