«Фёдоровни қайтаринг!» — украиналиклар яна намойишга чиқишди
Киевда 31 июл оқшомида минглаб одамлар ишдан олинган мудофаа вазири Михаил Фёдоровнинг лавозимига қайтарилишини талаб қилиб яна намойишга чиқишди.
Шаҳар маркази бўйлаб юриб ўтган қатнашчилар унинг исмини баралла айтишди ва «Уни қайтаринг!», «Шармандалик», «Ишлаб турган нарсани бузманг», дея ҳайқиришди.
Икки ҳафта аввал президент Владимир Зеленский ҳукуматдаги кадрлар алмашинуви доирасида Фёдоровни лавозимидан четлаштирганди. Кўплаб украиналиклар уни армияни модернизация қилиш ҳамда Россиянинг ички нуқталарига дронлар орқали берилган муваффақиятли зарбаларнинг тимсоли деб биладилар. Фёдоровнинг ўзи ҳам ўз лавозимига қайтишни хоҳлашини маълум қилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter