Ижара хизматларида пойтахт етакчи. Кейинги ўринларда қайси ҳудудлар?
2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 6,4 трлн сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кўрсаткич 17,6 фоизга ошган.
Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида ижара хизматлари бозорида энг юқори ҳажм Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахт ҳиссасига 2,5 триллион сўмлик хизмат тўғри келган.
Ҳудудлар орасида кейинги ўринларни Тошкент вилояти ва Самарқанд вилояти эгаллади. Мазкур ҳудудларда мос равишда 668,7 млрд ва 601,8 млрд сўмлик ижара хизматлари кўрсатилди.
Шунингдек, Фарғона вилоятида 399,6 млрд сўм, Андижон вилоятида 349,1 млрд сўм, Бухоро вилоятида 338,6 млрд сўм ҳамда Қашқадарё вилоятида 325,7 млрд сўмлик ижара хизматлари амалга оширилган.
Қорақалпоғистон Республикасида ушбу кўрсаткич 259,4 млрд сўмни, Сурхондарё вилоятида 241,4 млрд сўмни, Наманган вилоятида эса 207,4 млрд сўмни ташкил этди.
Рўйхатнинг кейинги поғоналаридан Хоразм (150,9 млрд сўм), Жиззах (124,1 млрд сўм), Навоий (113,9 млрд сўм) ва Сирдарё (112,2 млрд сўм) вилоятлари жой олди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter