Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кимлар фойда солиғини икки баробар кам тўлаши мумкин?

Кимлар фойда солиғини икки баробар кам тўлаши мумкин?

Фото: Xabar.uz

Солиқ кодексининг 337-моддасига мувофиқ, фойда солиғи тўловчиларининг айрим тоифаси белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида пасайтирилган ставкани қўллаш ҳуқуқига эга.

Ушбу имтиёз 2022 йил 1 сентябрдан кейин жорий солиқ даврида жами даромади илк бор 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчиларга берилади.

Пасайтирилган ставка жорий солиқ даврида ҳамда ундан кейинги солиқ даври мобайнида амал қилади.

Имтиёздан фойдаланиш учун пасайтирилган ставка қўлланилаётган даврларда солиқ тўловчининг жами даромади 100 млрд сўмдан ошмаслиги шарт. Агар ушбу чегарадан ошиб кетилса, пасайтирилган ставкани қўллаш ҳуқуқи бекор бўлади.

Мазкур имтиёз ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари ва акциз солиғи тўловчиларига нисбатан қўлланилмайди.

Шунингдек, солиқ тўловчи тугатилаётган ҳолларда ёки имтиёз олиш мақсадида бир нечта тадбиркорлик субъекти ўртасида даромад сунъий равишда бўлингани аниқланса, пасайтирилган ставкадан фойдаланишга рухсат берилмайди.

Мазкур тартиб Солиқ кодексининг 337-моддасида белгиланган бўлиб, тадбиркорлик субъектларини ҳалол солиқ тўлаш ва бизнесни қонуний кенгайтиришга рағбатлантиришга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг