Мактабларда маданият ва санъат йўналишида тўгараклар ташкил этилади
Янги ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида маданият ва санъат йўналишидаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади. Бу Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27 августдаги тегишли буйруғи билан тасдиқланган низомда белгиланган.
Унга кўра, мактабларда «Дутор», «Миллий рақс», «Ёш доирачилар» ва «Тасвирий санъат» йўналишларида тўгараклар ташкил этилади.
Тўгаракларда ўқувчилар ҳафтасига икки соатдан, жами 72 соат давомида чуқурлаштирилган тарзда таълим олади. Шунингдек, тўгарак аъзолари ўртасида турли танловлар ўтказилиб, улар орасидан иқтидорли ўқувчилар саралаб олинади.
Ташкилотчиларга кўра, тўгаракларни йўлга қўйишдан асосий мақсад ёшлар ўртасида миллий санъатни кенг тарғиб қилиш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва миллий санъат анъаналарини келажак авлодга етказишдан иборат.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter