Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 1912 йилда қурилган тарихий иншоот Замонавий санъат марказига айлантирилди

Тошкентда 1912 йилда қурилган тарихий иншоот Замонавий санъат марказига айлантирилди

Тошкент марказида 1912 йилда қурилган собиқ дизел электр станцияси биноси қайта тикланиб, Замонавий санъат марказига айлантирилди. Кўп йиллар давомида қаровсиз ҳолда бўлган иншоот пойтахт саноат меъморчилигининг камёб намуналаридан бири ҳисобланади.

Тарихий бинодан тижорат мақсадларида фойдаланиш ўрнига, уни маданият ва санъат ривожига хизмат қиладиган масканга айлантириш бўйича қарор қабул қилинган. Лойиҳа Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган.

Янги марказ маҳаллий рассомлар ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ижодкорлар учун янги имкониятлар яратишга йўналтирилган.

Марказ фаолиятини «Hikmah» кўргазмаси билан бошлайди. Унда 11 нафар санъаткорнинг ижод намуналари намойиш этилиб, мозий ҳикмати, аждодлар хотираси ва замонавий давр эстетикаси ўртасидаги боғлиқлик акс эттирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг