Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Май ойида қандай об-ҳаво кутилади? «Ўзгидромет» изоҳ берди

Май ойида қандай об-ҳаво кутилади? «Ўзгидромет» изоҳ берди

Фото: Xabar.uz

Келаётган май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бу йил май ойи беқарор об-ҳаво билан бошланади. Биринчи беш кунликда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда момақалдироқ ва кучли шамол билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 22-27 даража бўлади. 

Кейинчалик, ойнинг охиригача ҳарорат кечалари 13-18 даражадан 18-23 даражагача, кундуз кунлари 25-30 даражадан 30-35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 36-38 даражагача ўзгариб туради. Ушбу даврнинг айрим кунларида баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин. 

2026 йил май ойида ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёрдан 1,5-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.

Иқлимий хусусиятларга кўра (кўп йиллик давр учун ўртача қийматлар), май ойи апрел ойига нисбатан 4–6 даражага илиқроқ бўлади. 

Республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ўртача ҳарорат ойнинг биринчи ярмида 24-27 даражани, иккинчи ярмида эса 28-31 даражани ташкил этади. Деярли ҳар йили май ойида ёзга хос иссиқ даврлар ҳарорат 34-37 даражагача кўтарилиши кузатилади. 

Метерологик кузатувларнинг барча йиллари учун май ойи ҳароратининг мутлақ максимумлари 38-41 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда эса баъзи жойларда 43-45 даражани ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро вилоятлари ва Навоий вилояти чўл ҳудудларида май ойидаги ҳарорат рекордлари яқин орада - 2020, 2021 ва 2025 йилларда янгиланди.

Май ойида ёмғирлар, кўпинча, қисқа муддатли тавсифга эга бўлиб, деярли ҳар доим момақалдироқ ва кучли шамол билан кузатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг