«Метан заправка»лар фаолиятига чеклов жорий этилади
Қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқарган ва шу сабабли Ўзбекистонда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳани табиий газ билан таъминлаш мақсадида айрим зарур чоралар кўрилади.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини (мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, шифохоналар, олий таълим муассасалари, иссиқлик электр станциялари ва бошқалар) табиий газ билан барқарор таъминлаш бош вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Шу боис, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан «метан заправка»лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилади.
«Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз», – дейилади вазирлик хабарида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter