Миллионлаб муҳожирлар АҚШни тарк этди: тафсилотлар
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти 2025 йил январидан бери 605 минг ҳужжатсиз мигрант мамлакатдан мажбуран чиқариб юборилгани, яна 1,9 миллион киши эса ўз ихтиёри билан чиқиб кетгани ҳақида ҳисобот эълон қилди.
Унда оғир жиноятлар содир этган энг хавфли шахсларни чиқариб юборишга устувор аҳамият берилаётгани таъкидланган.
«Ҳужжатсиз мигрантлар ҳозир бизнинг кетиш чақириғимизни эшитмоқдалар. Агар улар буни қилмасалар, биз уларни топиб, ҳибсга олиб, ҳеч қачон қайтиб келмайдиган қилишимизни билишади», деб таъкидлади департамент.
Департамент шунингдек, мигрантларни уйга бепул парвоз ва 1000 доллар ёрдам кўрсатишни кафолатлайдиган махсус иловадан ихтиёрий равишда фойдаланишга чақирди.
Трамп маъмурияти айрим давлатлар фуқароларининг АҚШга миграциясини ҳам чекламоқда. Улар орасида Эрон, Сомали, Туркманистон каби давлатлар бор.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter