Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мирзиёев ва Чехия Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Мирзиёев ва Чехия Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон – Чехия олий даражадаги музокараларининг якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Чехия Бош вазири Андрей Бабиш Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экишди, дея хабар берди Президент матбуот хизмати.

Таъкидланишича, маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашув мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон – Чехия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришда янги босқич бошланганининг рамзи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия Бош вазири Андрей Бабиш Кенгайтирилган ҳамкорликни илгари суриш тўғрисида қўшма декларацияни имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг