Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миср, Аргентина ва Колумбия — кейинги босқичда. 1/8 финалнинг барча жуфтликлари аниқ бўлди

Миср, Аргентина ва Колумбия — кейинги босқичда. 1/8 финалнинг барча жуфтликлари аниқ бўлди

ЖЧ-2026 да 1/16 финал босқичи якунига етиб, 1/8 финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди.

Австралия ҳамда Миср ўртасидаги ўйиннинг асосий вақти ва қўшимча бўлимларда ғолиб номи аниқланмади. Пеналтилар сериясида мисрликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Австралия — Миср 1:1

Пеналтилар серияси — 2:4

Голлар: Ҳани 55 (авт) — Ашур 13.

Амалдаги чемпион Аргентина дебютант Кабо-Верде билан тўқнашувда жиддий қаршиликка учради ва қўшимча бўлимларда ғалабага эришди.

Аргентина — Кабо-Верде 3:2

Голлар: Месси (29), Лисандро Мартинес (92), Борхес (111, автогол) — Д.Дуарте (59), Л.Кабрал (103).

Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Колумбия эса Ганадан кичик ҳисобда устун келди.

Колумбия — Гана 1:0

Гол: Ариас (14).

1/8 финал жуфтликлари:

4 июл
22:00. Канада — Марокаш

5 июл
02:00. Парагвай — Франция

6 июл
01:00. Бразилия — Норвегия
05:00. Мексика — Англия

7 июл
00:00. Португалия — Испания
05:00. АҚШ — Белгия
21:00. Аргентина — Миср

8 июл
01:00. Швейцария — Колумбия

Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг