Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Mobiuz Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 300 дан ортиқ янги 4G LTE таянч станциясини ишга туширди

Mobiuz Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 300 дан ортиқ янги 4G LTE таянч станциясини ишга туширди

Фото: Mobiuz

Ҳозирда Mobiuzнинг Қашқадарё вилоятидаги абонентлари йил бошига нисбатан 20,5 фоиз, Сурхондарё вилоятидаги абонентлари эса 13,1 фоиз кўпроқ интернетдан фойдаланмоқда.

Ушбу икки ҳудуд абонентлари умумий ҳисобда ҳар сонияда 11,5 гигабайтдан ортиқ трафикдан фойдаланади. Агар бутун трафик ҳажмини сифатли тўлиқ метражли фильмларга ўгирсак, бу ойига қарийб 14 миллионта фильмга тенг бўлади.

Интернет-трафикнинг ўсиши фақат абонентлар сони ортиши билан боғлиқ эмас. Бу Mobiuz тармоқлари қамровини кенгайтириш ва сиғимини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг бевосита натижасидир.

Хусусан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг барча туманларида янги 4G LTE таянч станциялари ишга туширилди.

Қашқадарё вилоятида энг кўп объектлар Шаҳрисабз, Китоб, Касби, Косон, Қарши туманлари ҳамда Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари ҳиссасига тўғри келди.

Сурхондарё вилоятида эса энг кўп станциялар Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Термиз, Сариосиё туманлари ва Термиз шаҳрида ишга туширилди.

Янги объектлар қуришдан ташқари, Қашқадарё вилоятида 400 дан зиёд майдончадаги таянч станциялари фаолияти мувофиқлаштирилди. Яна 250 дан ортиқ объектда тармоқ сиғими кенгайтирилиши билан бир вақтда модернизация ишлари амалга оширилди.

Янги дастурий таъминотнинг жорий этилиши ҳисобига VoLTE (4G LTE тармоғи орқали тиниқ овозли қўнғироқлар) ва ViLTE (қўшимча иловаларсиз видеоқўнғироқлар) хизматлари сифати яхшиланди.

Янада кўпроқ абонентлар улардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Айни пайтда Mobiuz нафақат жанубий ҳудудларда, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб тармоқларни қуриш ва модернизация қилишни давом эттирмоқда. Мақсад битта — абонентларнинг улкан ҳажмдаги мобил интернетга бўлган ортиб бораётган эҳтиёжини тўлақонли қондиришдир.

Mobiuzнинг техник ва технологик ривожланиши ҳақидаги материаллар туркуми билан pr.mobi.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Реклама

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг