Мудофаа вазирига янги ўринбосар тайинланди
Президент қарори билан Полковник Баҳром Урманов мудофаа вазирининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Бунгача у Қуролли кучлар бош штаби Алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотларни ҳимоялаш бош бошқармаси бошлиғи эди.
Полковник Мирсаид Шукуров Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter