Наманганда қарздорнинг қимматбаҳо автомашинаси хатланди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан кредит қарздорлигини ундириш бўйича навбатдаги ижро ҳаракати амалга оширилди.
Бюро иш юритувида қарздор У.Бдан «Капиталбанк» АТБ фойдасига 278 млн 132 минг 703 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
Ижро жараёнида мазкур кредит мажбуриятини таъминлаш мақсадида гаровга қўйилган, қиймати 266 миллион сўм бўлган автотранспорт воситаси қидирувга берилган.
Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида автомашинанинг жойлашган манзили аниқланиб, у белгиланган тартибда хатланди.
Маълум қилинишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, хатланган мол-мулк баҳоланиб, қарздорликни қоплаш мақсадида кейинги ижро ҳаракатлари амалга оширилади.
Мажбурий ижро бюроси суд ҳужжатлари ҳамда бошқа органлар қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш, шунингдек, кредиторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар изчил давом эттирилаётганини таъкидлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter